Ўзбекистонда мактаблар бўйича ўтказилган онлайн сўровномада 50% дан ортиқ ота-она мактаблар фаолиятини бошлашни қўллаб чиқди

Ота-оналар ўртасида ўтказилган онлайн сўровномага 1 кунда 24 минг 773 та жавоб келиб тушди. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz» Telegram канали хабар берди.

Инфографика: «Xushnudbek.uz»

Хабарда айтилишича, «Мактаблар ўз фаолиятини сентябрь ойидан анъанавий шаклда тиклашини истайсизми?» деган саволга 50 фоиз ота-оналар «ҳа», қолган 50 фоизи «йўқ», деб жавоб берган.

Инфографика: «Xushnudbek.uz»

«Мактаблар қайси санадан ўз фаолиятини қайта тиклашини истайсиз?» саволига 48,6 фоиз ота-она ‘пандемиядан кейин’, 23,7 фоизи 7 сентябрдан, 18,6 фоизи 14 сентябрдан, 9,1 фоиз жавоб берувчилар эса 2 октябрдан дея белгилаган.

51,2 фоиз ота-она мактаблар фаолияти коронавирус пандемияси тугамагунига қадар тикланса, фарзандини мактабга юбормаслигини билдирган бўлса, 48,8 фоизи юборишга рози бўлган.

Инфографика: «Xushnudbek.uz»

Ниқоб тақиш ва антисептик масаласида 93,6 фоиз ҳамда 94,7 фоиз овоз берувчилар розилик билдирган.

Респондентларнинг 20,4 фоизи Тошкент шаҳридан, 13,2 фоизи Тошкент вилоятидан, 9,2 фоизи Фарғона, 9 фоизи Қашқадарё, 6,5 фоизи Самарқанд, 6,3 фоизи Бухоро, 5,9 фоизи Наманган, 5,6 фоизи Хоразм ва бошқа ҳудудларда яшашини билдирган.

Аввалроқ Ўзбекистонда янги ўқув йилида мактаб ўқувчилари форма киймаслиги, мактабларда янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш, дарс вақтини 45 дақиқадан 30 дақиқага қисқартириш таклиф қилингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар