АҚШдаги оммавий отишмада 22 киши ҳалок бўлди (видео)

АҚШнинг Мэн штатидаги Люистон шаҳрида номаълум шахс ўт очган.

Полиция жиноятчи қуролли ва ўта хавфли экани ҳақида огоҳлантирмоқда.

Полиция гумонланувчининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган. Таъкидланишича, унинг исми Роберт Кард, у 40 ёшда.

Бироқ, полиция маълумотларига кўра, ҳужумчи ҳалигача зарарсизлантирилмаган.

Штатнинг иккинчи йирик шаҳри аҳолисига хавфсиз жойларда бошпана топиш тавсия этилди.

Полиция гумонланувчининг суратини эълон қилди. Полиция маълумотларига кўра, воқеалар «турли жойларда» содир бўлган.

Мэн штати марказий тиббиёт маркази «кўп сонли қурбонлар қайд этилган катта отишма ҳодисаси» бўйича ишлаётганини ва яқин атрофдаги бошқа тиббиёт муассасалари билан саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштираётганини билдирди.

Мэн штати полицияси шундай хабар жойлаштирди: 

«Люистонда фаол отишма. Биз аҳолидан бошпанада қолишларини сўраймиз. Илтимос, уйларингизда қолинг ва эшикларингизни қулфланг».

Оқ уйнинг билдиришича, президент Жо Байден воқеа ҳақида хабардор қилинган ва тезкор маълумотларни олишда давом этади.

Янгиликлар