Ўзбекистон элчиси Германия Президентига ишонч ёрлиғини топширди

Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дилшод Ахатов Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ишонч ёрлиғини топширди.

«Тақдимот маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди», дейилади хабарда.

Маълумот учун, Дилшод Ахатов 51 ёшда. У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Москва давлат халқаро муносабатлар институтини тамомлаган.  Ахатов ТИВ тизимида стажёр сифатида иш бошлаган ҳамда бошқарма бошлиғи, Бош бошқарма бошлиғи, Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2010−2013 йилларда у Ўзбекистоннинг Германиядаги ҳамда ўриндошлик бўйича Швейцария, Чехия, Швеция ва Испаниядаги элчиси бўлган. Берлинга тайинланишидан олдин Дилшод Ахатов 2020–2023 йиллар давомида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасини бошқарган.

Янгиликлар