Жиззахда 8 мингдан зиёд фуқаро иштирокида ноанъанавий ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди (фото)

Жиззахда 8 мингдан зиёд фуқаро иштирокида «Янги Ўзбекистон янгича дунёқараш» шиори остидаги ноанъанавий ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ ахборот хизмати

Хабарга кўра, ташаббускорлари Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги бўлган ушбу тадбирга Жиззах гарнизони, вилоят мудофаа ишлари, халқ таълими, ички ишлар, миллий гвардия, чегара қўшинлар, ФВВ, Маданият ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳам ҳамкорлик қилган.

Фото: Марказий ҳарбий округ ахборот хизмати

Қайд этилишича, вилоят мусиқали драма театри жамоаси ҳамда ҳарбийлар томонидан Жалолиддин Мангубердининг Чингизхон устидан қилган ғалабаси ҳақидаги жонли саҳна кўриниши ташкиллаштирилган.

Фото: Марказий ҳарбий округ ахборот хизмати

Фестивалнинг яна бир қисми тоғ ён бағриларида овчилар ва ҳарбийлар ўртасидаги мусобақа билан давом этди. Унда овчилар ва ҳарбийлар узоқ масофадаги ҳаракатсиз ва ҳаракатдаги нишонларга ов қуролларидан ўт очиш бўйича беллашган.

Фото: Марказий ҳарбий округ ахборот хизмати

Фестиваль турли спорт федерацияларининг спорт мусобақалари, миллий чолғу асбоблари ижроси, «Ватан ҳақидаги энг яхши шеър» танлови билан якунланган. Ғолибларга эсдалик совғалари топширилган.

Фото: Марказий ҳарбий округ ахборот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ ахборот хизмати

Аввалроқ Бухоро шаҳрида «II Халқаро мотоҳаваскорлар фестивали»га старт берилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар