Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови қайта тикланди

Жорий йилнинг 26 январидан бошлаб Фарғона – Қувасой – Қизил-қия халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди.

Транспорт вазирлигига кўра, 2020 йилгача мавжуд бўлган мазкур қатнов, пандемия даври чекловларида тўхтаб қолган эди. Умумий масофа 39,5 кмни ташкил этади.

Микроавтобуслар ҳаракати Қизил-қия ва Фарғонадан тонги соат 7:20 да бошланиши белгиланган.

«Келгусида аҳоли талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда қатновларни кўпайтириш режалаштирилган», дейилади хабарда.

Янгиликлар