Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов май ойигача банкоматларда Humo ва Uzcard интеграция қилинишини маълум қилди.

Мамаризо Нурмуратовга кўра, узоқ давом этган музокаралардан сўнг Humo ва Uzcard тўлов тизимларининг ўзаро интеграция қилинишига келишиб олинган. Биринчи босқичда банкоматларни ҳар иккала турдаги карталарни қабул қилишини йўлга қўйиш режалаштирилган.

«Uzcard хусусий корхона бўлгани сабабли айрим қийинчиликларни келтириб чиқарди. Ҳозир келишувга эришдик ва ишга киришдик. Бу қандай тугашини билмайман, лекин, биринчи навбатда, май ойидан олдин банкоматлар интеграция қилинади. Иккинчи босқичда биз терминалларни интеграциялашни режалаштирмоқдамиз», — дейди Мамаризо Нурмуратов.

Янгиликлар