Бразилияда тарқалаётган денге касаллиги 2023-йил кўрсаткичидан ошиб кетди

Бразилиянинг Сан-Паулу штатида денге билан касалланиш ҳолатлари сони бутун 2023-йил кўрсаткичидан ошиб кетди, хабар берди ТАСС.

21-февраль ҳолатига кўра, штатда 16 мингга яқин касалланиш ҳолатлари аниқланди, ҳолбуки, бутун 2023-йил давомида касалланиш ҳолатлари 14 мингдан ошмаганди.

«Бразилия денге эпидемиясидан азият чекмоқда. 26-февраль ҳолатига кўра, 920 мингта эҳтимолий касалланиш ҳолати ва 184 та ўлим ҳолати қайд этилди», – дейилмоқда хабарда.

Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлиги баҳосига кўра, 2024-йилда 4.2 млн. денге билан касалланиш ҳолати аниқланади ва бу янги рекордга айланади.

Бунга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус Бразилиядаги денге тутқаноғи эпидемияси Эль-Ниньо иқлимий феномени туфайли юзага келганини маълум қилганди.

Янгиликлар