Ўзбекистондаги компания АҚШ санкциясига тушди

Ўзбекистондаги Polarstar Logistics компанияси вакилли АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Штатлар молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси хабар берди.

Тегишли чекловлар Россия ва учинчи мамлакатлардаги 500 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан амал қилади.

Polarstar Logistics Россия билан қай йўсинда алоқадорлигига аниқлик киритилмаяпти. Мавжуд маълумотга кўра, компания турли мураккабликдаги юк ташиш ишлари билан шуғулланади.

Бунга қадар Европа иттифоқи Ўзбекистондаги Mvision компаниясига санкция эълон қилган эди.

Янгиликлар