БМТ бош котиби инсоният боши устида ядровий таҳдид хавф солиб турганини маълум қилди

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ўтган аср инсониятга таҳдид солган ядровий қирғин сояси яна қайтганини маълум қилди. Унинг сўзларини ТАСС келтириб ўтди.

«Геосиёсий тўқнашувлар, кимўзарга ўйналаётган қурол мусобақаси бизни жарлик ёқасига олиб келди. Ҳарбийлар сунъий онг ва автоном қурол тизими сингари янгидан-янги даҳшатли технологияларни ўйлаб топмоқда. Ўтган асрда инсониятга таҳдид солган ядровий соя яна қайтди», – деди у Қуролсизлантириш конференциясидаги нутқида.

Гуттериш баъзи бир мамлакат раҳбарлари ҳадеб «ядроли жаҳаннам»ни қўйиб юборишга таёрлигини шаъма қилаётганини қайд этди.

«Бу дунё ҳамжамияти томонидан қораланиши лозим бўлган ошкора таҳдиддир», – таъкидлади у.

БМТ бош котиби давлатларни қуролсизлантириш бўйича барча мажбуриятларни, шу жумладан, ядровий синовларни тақиқловчи шартнома шартларини бажаришга ундади.

Янгиликлар