Навоийда мактаб ўқувчиси бошқарган Matiz ЙТҲга учради

Жорий йилнинг 23 апрель куни Навоий вилоятида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Унга кўра, Навоий шаҳри ва Кармана туманидаги макталарбнинг 3 нафар 9-синф ўқувчилари бегона фуқарога тегишли бўлган Matiz автомашинасини бошқариб, Нурота туманига саёҳат қилиш учун боришган.

Улар саёҳатдан ортга қайтаётганда автомашинани бошқараётган мактаб ўқувчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ натижасида автомашина салонида бўлган 2 нафар ўқувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир ўқувчи эса оғир тан жароҳатлари билан Кармана тумани марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Янгиликлар