«UzAuto Motors» 47 фоизга кўп автомобил ишлаб чиқарди

Пандемия, яримўтказгичларнинг танқислиги шунингдек, Украинадаги вазият жаҳон автомобил бозоридаги инқирозни кучайтирди. Бу ўз навбатида, бутун автомобил бозорига сезиларли таъсир кўрсатди. Барча автобрендлар унинг оқибатларини ҳис қилмоқда.

Бугун «UzAuto Motors» автомобил бозорини керакли миқдордаги автомобиллар билан тўлдириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Март-апрель ойларида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун қўшимча 4200 дона автомобил ишлаб чиқариш учун ҳаво йўллари орқали 656 тонна бутловчи қисмлар олиб келинди. Бу эса, рақамларда ва натижаларда ҳам ўз аксини топмоқда. Ҳар куни конвейерлардан 1000 дан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилиб, завод тўлиқ қувват билан ишламоқда. Дарҳақиқат, компания 2022-йилнинг беш ойида ўтган йилги кўрсаткичларини ортда қолдирди.

Aниқ маълумотларга тўхталадиган бўлсак, 2022-йилнинг январь-май ойлари давомида, «UzAuto Motors» заводида 126 246 та автомобил ишлаб чиқарилди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилга қараганда 47%га кўпроқ. Шундай қилиб, ўтган йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши 40 452 дона автомобилни ташкил этади.

Aйни пайтда, компания имкон қадар кўпроқ автомобил ишлаб чиқариш ва уларни қисқа вақт ичида етказиб бериш учун қўлидан келган барча чораларни кўрмоқда. Хусусан, логистика занжирларини оптималлаштириш Корея Республикасидан бутловчи қисмларни етказиб бериш вақтини 45 кундан 38 кунгача қисқартириш имконини берди.

Хитойдан юкларни темир йўлдан автомобилга ўтказиш эса транзитни 55 кундан 20 кунга қисқартирди. Шунингдек, 30 дан ортиқ етишмаётган бутловчи қисмларни етказиб берувчилар билан келишувга эришилди. Олиб борилган чора-тадбирлар самараси туфайли Lacetti ва Damas автомобиллари учун бутловчи қисмларни етказиб бериш ҳажми 6000 донадан 8000 донагача оширилди. Натижада, Aсака заводида Lacetti/Cobalt автомобилларини ишлаб чиқариш ойига 19 200, Хоразм заводида эса Damas/Labo автомобилларини ишлаб чиқариш 9000 донага етказилди.

Шу сабабли, июнь ойида режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажмидан кўра кам автомобил ишлаб чиқарилади.

Aмериканинг Ford компанияси эса, ишлаб чиқаришни тўхтатмаган ҳолда, автомобил фойдаланилишида зарур бўладиган махсус ускуналарсиз ишлаб чиқаришни давом эттирмоқда. Йўқотишларни олдини олиш учун қилинган ушбу қарор, 7000 дона Ford F150 пикапининг автотураргоҳларда йиғилиб қолишига сабаб бўлди.

Юқоридаги мисоллардан кўринадики, ҳар бир автомобил ишлаб чиқарувчи компания яримўтказгичлар етишмовчилиги муаммосини вазиятдан келиб чиқиб ҳал қилишга урунмоқда. Баъзи компаниялар ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилса, баъзилари автомобилни маълум бир жиҳозларсиз ишлаб чиқаришга мажбур бўлмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар