Бухорода коронавирусдан соғайганлар сони 1000 кишига яқинлашди

Бухоро вилоятида 27 август куни коронавирусга чалинган 7 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1029 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 984 нафари касалликдан соғайган, 8 киши вафот этган. Ҳозирда 37 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 27 август куни Тошкент шаҳрида 397 нафар, Тошкент вилоятида 126 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор соғайди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 27 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 338 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 37 116 фуқаро соғайган. Ҳозирда 2925 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.