Бухорода 5 кишида коронавирус аниқланди

Бухоро вилоятида 27 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 кишига ошиб, 1029 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 975 нафар бемор соғайган, 8 киши вафот этган. Ҳозирда 46 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 27 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 195 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 36 562 фуқаро соғайган. Ҳозирда 3338 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Бухорога коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун германиялик мутахассислар етиб келгани хабар қилинганди. Қайд этилишича, Германия давлатининг Роберт Кох институти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси, Дюссельдорф ва Франкфурт—Майнц университетлари клиникалари экспертларидан иборат мутахассислар вилоятда коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнида бевосита қатнашиши ва зарур тавсиялар бериши режалаштирилган.

Янгиликлар