Тошкентда логистика терминали барпо этилишига $280 миллиондан зиёд маблағ йўналтирилади

Ушбу терминал 20 миллион тонна юк ва 150 минг контейнерга хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади

Октябрь ойида Тошкентда DP World компаниясининг қиймати $288 млн бўлган мультимодал логистика терминали қурилиши бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Шавкат Умурзаков Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги янги объектларни ишга тушириш маросимида маълум қилди.

Умурзаков DP World раҳбарияти давлат раҳбарини объектнинг тамал тошини қўйиш маросимига таклиф этганини таъкидлади. Тошкент ҳокими ушбу терминал 20 миллион тонна юк ва 150 минг контейнерни қайта ишлашга мўлжалланганини алоҳида қайд этди.

Маълумот учун, DP World — Бирлашган Араб Амирликларининг дунёдаги энг йирик порт операторларидан бири. Лондоннинг Drewry Shipping Consultants консалтинг компанияси ҳисоботига кўра, Dubai World Ports компанияси дунёда учинчи энг йирик порт операторига айланган.

Ўзбекистон