Ўзбекистон фуқаролигига 260 дан ортиқ киши қабул қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида тегишли фармонни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида 264 кишини фуқароликка қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, фуқароликка қабул қилинган 264 кишидан 90 нафари Сурхондарё вилоятида истиқомат қилади.
Хусусан, 2016 йилдан бери 26 мингга яқин киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди.
Фуқароликни тан олиш институти жорий этилиши натижасида 60 мингдан ортиқ киши Ўзбекистон фуқароси деб тан олинди.





