Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида давлат мукофотларини топширди

Тадбирда давлат раҳбари йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ ватандошларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат раҳбари йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий табриклади.

35 йил – тарих учун жуда қисқа давр. Лекин ортда қолаётган йиллар ўзининг кўлами, ютуқ ва натижалари билан асрга татигулик давр бўлди, десак, асло муболаға бўлмайди, – деди давлат раҳбари.

Мукофотланганлар орасида Хоразм вилоятида кўп йиллар давомида бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшиб, бугун нуронийларга бошчилик қилаётган Рустам Султонов, Сурхондарёда чўлларни ўзлаштириш ва деҳқончиликни ривожлантиришга умрини бағишлаган меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбонов бор.

Шу билан бирга, Бекобод металлургия комбинатида узоқ йиллардан буён пўлат эритувчи бўлиб ишлаётган Ғуломжон Туроновнинг «Хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан тақдирланди.

Пахтачилик ва ғаллачиликда юксак натижаларга эришиб, ўз мактабини яратган наманганлик Илҳом Зиёвуддинов, йил давомида пилладан юқори ҳосил олаётган бухоролик Жамила Худойбердиева, чорвачиликда илғор технологияларни жорий этиб, наслчиликни ривожлантираётган қорақалпоғистонлик Эсенбай Айтимуратов ҳамда сув йўқотишларини камайтириш ва энергия тежамкор тизимларни татбиқ этишга ҳисса қўшаётган самарқандлик ирригатор Асланқул Каримқуловнинг меҳнати муносиб эътироф этилди.

Президент давлат мукофотини олган ҳар бир инсоннинг меҳнати ва кўрсатган жасорати алоҳида эътирофга муносиб эканини таъкидлади.

Шу кунларда жойларда унвон, орден ва медалларни қабул қилиб олаётган юртдошларимизга ҳам самимий табриклар айтилди.

Маросимда мамлакат етакчиси мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Ўзбекистон