Президент Мустақиллик байрами муносабати билан 850 дан ортиқ маҳкумни афв этди

Улардан 604 нафари жазодан тўлиқ озод этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан 852 нафар маҳкумни афв этди, хабар беради «Ўзбекистон 24» телеканали.

Улардан 604 нафари жазодан тўлиқ озод этилади, 115 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 52 нафарига тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилади. Яна 81 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 7 нафари хорижий давлатлар фуқаролари, 49 нафари аёллар, 37 нафари 60 ёшдан ошган шахслар, 375 нафари ёшлар ҳамда 63 нафари таъқиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахслардир.

2017 йилдан буён давлат раҳбари томонидан афв этиш бўйича 31 та фармон имзоланган бўлиб, улар жазо ўтаётган жами 10 567 нафар шахсни қамраб олган.

Ўзбекистон