Қашқадарёнинг иккита туманига янги ҳокимлар тайинланди

Қашқадарё вилоятининг Қарши ва Деҳқонобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди.

Маълум қилинишича, Сулаймонов Акром Исомиддинович Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Зоир Алиқулов Халилович Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Тайинловга қадар Зоир Алиқулов Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Янгиликлар