Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда «стоянка»лар қуриш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда тўхтаб туриш жойларини қуриш режалаштирилмоқда.

Мажлисда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилиниши режалаштирилаётган масалалар кўриб чиқилган. Хусусан, «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонун шулар жумласидан.

Таъкидланишича, сўнгги пайтларда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлаётгани соҳани тартибга солувчи амалдаги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритишни ҳамда уни янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Шу мақсадда «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилган.

Қонундаги энг муҳим янгиликлардан бири кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда тўхтаб туриш жойларини қуриш ва атроф-муҳит, аҳолининг соғлиғи ва осойишталигига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш назарда тутилмоқда.

Мазкур қонун йўлларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракатини тўғри ва тизимли йўлга қўйиш, мутасадди органлар ўртасида самарали ҳамкорликни жорий қилиш, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Янгиликлар