Қайд этилишича, амалдаги санитария қоидалари ва меъёрларида айрим шовқинларга оид нормалар белгиланган. Бироқ ёруғлик шовқинлари ва ҳидлар бўйичасанитария қоидалари ва меъёрлари мавжуд эмас. Масалан, санитария қоидалари ва меъёрларида электрон дисплейли (LED, OLED, 3D) ташқи реклама объектларининг ёруғлик меъёрлари белгиланмаган ҳамда ундаги ёрқин рангларнинг инсон соғлигига салбий таъсири, намойиш этиш даврийлиги бўйича нормативлар келтирилмаган.

«Давлат органларининг зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш ва уларни олдини олиш соҳасидаги вазифаларининг аниқ чегаралари белгиланмагани мазкур соҳани тартибга солишда қийинчилик туғдирмоқда», — дейилади хабарда.

Юқорида назарда тутилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳада қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:

  • Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларни атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига бевосита зарар етказувчи зарарли манбалар деб эътироф этиш;
  • «Тунги вақт»ни – соат 23:00 дан соат 06:00 гақадар бўлган вақт, «шовқинсиз давр»ни – иш кунларида соат 23:00 дан соат 07:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларидасоат 21:00 дан соат 08:00 қадарбўлган вақт этиб белгилаш.

2024 йил 1 январдан бошлаб тунги вақт ва шовқинсиз давр мобайнида қуйидагиларни тақиқлаш белгиланмоқда:

  • турар жойларда ва аҳоли пунктларида ташқи ва ички манбалардан рухсат этилган шовқин даражасидан ортиқ шовқинларни ҳосил қилиш, шунингдек, рухсат этилган шовқин даражасига мувофиқ, лекин аҳолига сезиларли нотинчлик туғдирувчи доимий бўлган ёки доимий бўлмаган шовқинларничиқариш;
  • аҳоли пунктларида ва жойлаштириш воситаларида дарахт кесувчи, майса ва ўтларни ўрувчи, автомототранспорт воситалари ҳамда бошка жисмларни автоматик равишда ювувчи электр ва бензин двигателлар ёрдамида ишлайдиган мосламалардан фойдаланиш;
  • аҳоли пунктларида автомототранспорт воситалари, шу жумладан, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил ранглиялт-ялт этувчи майоқчалар ёқилган транспорт воситалари томонидан товуш чиқариш мосламаларидан фойдаланиш;
  • аҳоли пунктларида очиқ осмон остида кўнгилочар-томоша тадбирларини (мусиқий, концерт, спорт, реклама ва бошқалар) ўтказиш;
  • якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, бундан авария ҳолатларини бартараф этиш ҳоллари мустасно (электр, газ, иссиқлик ҳамда ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига хавф-хатар туғдириши мумкин бўлган бошқа фавқулодда ҳолатлар).

Шунингдек ҳужжат билан қуйидагилар белгиланмоқда:

  • «Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидлар ягона геоахборот портали» тизимини яратиш ҳамда масъул ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича ўқитиш;
  • ҳидлар ва ёруғлик шовқинлари бўйича санитария нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш мақсадида бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ва бузиш ишларида чангнинг чиқиши ва атроф-муҳитга тарқалишини олдини олиш имконини берадиган замонавий сувни пуркайдиган (микроклимат) технологияларини жорий этиш чораларини кўриш.