Сирдарёда 150 донадан ортиқ қалбаки долларларни сотаётганлар ушланди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритилишининг олди олинди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиер шаҳар, А.Жомий МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.А. ва К.Н. қалбаки 8 370 АҚШ долларини фуқаро А.А.га ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, 101 дона 50 АҚШ доллари, 33 дона 100 АҚШ доллари ва 1 дона 20 АҚШ доллари кўринишидаги қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар