Афғонистонда аҳолининг деярли ярми тўйиб овқатланмаяпти – БМТ

Афғонистонда тўйиб овқатланмайдиган одамлар сони рекорд даражага чиқди – мамлакатнинг деярли ярим аҳолиси очликдан азият чекмоқда. Мазкур маълумотни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти озиқ-овқат агентлигининг Қобулдаги вакили Филип Кропф айтиб ўтган.

«40 миллион аҳолиси бўлган Афғонистоннинг ярми мавсумдан қатъий назар, йил давомида қаттиқ очарчиликка чидамоқда ва тўйиб овқатланмаслик Афғонистон учун рекорд даражада. Оч аҳолининг 7 миллиони болалар ва оналарни ташкил этмоқда», дейди Филип Кропф.

Кропфнинг сўзларига кўра, 2021 йил августида «Толибон» ҳокимиятни эгаллаб олиши миллионлаб одамларни қашшоқлик чегарасидан пастга туширди ва халқаро ёрдамни тўхтатди. У Афғонистон халқи ҳали очликдан ўлмаётган бўлсада, уларда гуманитар инқирознинг олдини олиш учун ҳеч қандай ресурс йўқлигини таъкидлади.

Янгиликлар