Чилонзордаги кафеда содир бўлган ёнғин юзасидан мутасаддилар муҳокама ўтказди

27 февраль куни Чилонзор туманида Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Яхёжон Абдулхаков, Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов ва ўринбосари Икром Наримов ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида «Шовотландия» кафесига ўт қўйиш билан боғлиқ жиноятнинг муҳокамаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: iibb.uz

Маълум бўлишича, ёнғин оқибатида мазкур кафеда ишлаган ва яшаган беш нафар инсон ҳалок бўлган. Мутасаддилар умумий овқатланиш жойлари раҳбарларига, ўз ишчиларини ижтимоий ҳимоя қилинишига масъул эканликларини, ходимлар нотурар биноларда яшамасликлари учун яшаш жойи билан таъминлашларини ҳамда ходимларни ишга ёллашда уларни тўлиқ текширишларини сўраган.

Таъкидланишича, ишчилар билан профилактик суҳбат ўтказишларини ва уларнинг муаммолари аниқиланиб, бартараф этиш чоралари кўрилиши лозимлиги айтилган.

Фото: iibb.uz

Шунингдек, маҳалла вакилларига юзланган ички ишлар органлари ва прокуратура вакиллари, ўз ҳудудларида нотаниш ва шубҳали шахсларни кўрганида янада эътиборли бўлишга даъват этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чилонзордаги кафеда ёнғин содир бўлган эди.

Янгиликлар