Чилонзордаги кафеда ёнғин содир бўлди

27 февраль соат 03:51да Чилонзор тумани Шовотландия-1 МЧЖ кафесида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Фото: zarnews.uz

Хабарга кўра, Чилонзор тумани Гулистон кўчаси 9А-уй манзилида жойлашган Шовотландия-1 кафесида ёнғин содир бўлган. Ҳозирда ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Таъкидланишича, ёнғин оқибатида кафенинг том қисми ҳамда ички жиҳозлари 150 кв.м майдони ёниб, жиддий зарарланган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар бор.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.