Ўзбекистон Қирғизистон ОТМда таҳсил олаётган фуқаролари бўйича етакчи ўринни эгаллади

Қирғизистон университетларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар орасида Ўзбекистон фуқаролари кўпроқ экани маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, олий таълим муассасаларида жами 231 минг 394 нафар талаба таҳсил олмоқда, уларнинг деярли учдан бир қисми (70 минг 524 нафар) бошқа давлатлар фуқароларидир. Чет эллик талабаларнинг асосий қисми (63 фоиз) қўшни давлатлардан.

«Демак, Қирғизистон олий ўқув юртларида энг кўп талаба Ўзбекистондан бўлиб, уларнинг сони 38 минг 857 нафарни ташкил этади. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистондан (14 минг 461 киши), Покистон (9 минг 758 нафар) давлатлари туради», дейилади вазирлик хабарида.

Янгиликлар