Туризм ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Туризм ва спорт вазирининг зиёрат туризми бўйича ўринбосари лавозимига Ўткир Саидов тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби хабар бермоқда.

Фото: Вазирлик матбуот котиби

Маълум бўлишича, Ўткир Саидов мазкур тайинловга қадар вазирнинг маънавий-маърифий масалалар ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси эди.

Ўткир Саидов 2017 йилдан буён Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида турли лавозимларда фаолият юритиб келган.

Аввалроқ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди деб хабар берган эдик.

Янгиликлар