Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига Хайрулла Сайдуллаевич Умаров тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Хабарга кўра, Хайрулла Умаров бугунга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.