Андижонда COVID-19’гa чалинган 5 нафар бемор тузалди

Андижон вилоятида 27 август куни коронавирусга чалинган 5 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1182 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1158 нафари касалликдан соғайган, 2 киши вафот этган.

Маълумот учун, мамлакатда жами 37 200 (+638) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган. 2 949 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 447 (+109) нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар