Наманганда ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудларнинг геоманзили эълон қилинди

Давлат тест маркази олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтадиган ҳудудлар рўйхатини иллюстратив шаклда геоманзиллар билан тўлдирилган ҳолда эълон қилди.

Наманганда кириш имтиҳонлари «Баркамол авлод» спорт мажмуаси стадиони, Ички ишлар вазирлигига қарашли «Динамо» ўйингоҳи, «Навбаҳор-умид» стадиони ва Тўрақўрғон тумани «Ёшлик» стадиони ҳудудида бўлиб ўтади.

1-сектор. 1—36 гуруҳлар («Баркамол авлод» спорт мажмуаси стадиони)

Манзил: Наманган шаҳри Истиқлол кўчаси 3-уй

Геолокация

2-сектор. 37—72 гуруҳлар (Ички ишлар вазирлигига қарашли «Динамо» ўйингоҳи)

Манзил: Наманган шаҳри «Ғирвонсой» кўчаси 1-уй

Геолокация

3-сектор. 73—108 гуруҳлар («Навбаҳор-умид» стадиони)

Манзил: Наманган шаҳри 5-а кичик туман Ислом Каримов кўчаси 17-а уй

Геолокация

4-сектор. 109—144 гуруҳлар (Тўрақўрғон тумани «Ёшлик» стадиони)

Манзил: Тўрақўрғон тумани С.Раҳимов кўчаси 1-уй

Геолокация

Аввалроқ Андижон, Фарғона, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларнинг геожойлашуви тақдим этилганди.

Шунингдек, Наманганда ОТМларга кириш имтиҳонларии ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар рўйхати маълум бўлган эди.

Янгиликлар