Самарқандда жамоат жойида безорилик қилган шахслар 12 суткага қамалди
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда икки ҳайдовчи жанжали тасвирланган видео иштирокчиларига жазо тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, «Lacetti» хайдовчиси «Жигули» хайдовчисига йўл бермай четга қисиб келган ва келишмовчилик оқибатида «Lacetti» хайдовчиси «Жигули» хайдовчисини уриб калтаклаган.
Хабарга кўра, ҳуқуқбузарлар Р.Ш., И.Ж., A.У., A. Ш. ва Д.Д. 2020 йил 24 август куни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи бўлган Самарқанд шаҳар Регистон кўчасида бир-бирлари билан жанжаллашиб, майда безорилик ҳуқуқбузарлигини содир қилган.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳар судида ҳуқуқбузарлар ўз айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини билдирган.
Самарқанд шаҳар судининг 27 авгусдаги қарорига кўра, улар Маъмурий жиноят кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик) билан ҳуқуқбузар деб топилиб, ҳар бирларига 12 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Aндижонда ИИБ ходимлари спортчи талабани калтаклагани ҳақидаги видео юзасидан баёнот берилгани ҳамда Бухорода 150 кишилик тўй маросимини ўтказган фуқарога салкам 4,5 миллион сўм жарима белгилангани ҳақда хабар қилинганди.