Шавкат Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ ҳақиқий вазиятни яширганлар жиноий жавобгарликка тортилишини айтди

Шавкат Мирзиёев раислигида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев кун тартибидаги асосий масалага ўтишдан олдин коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталди. Президент ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидлади.

Шунингдек, ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди идоралар ходимлари ҳар бир маҳаллада, жамоат жойлари, транспорт ва корхоналарда санитария талаблари бажарилиши бўйича темир интизомни таъминлаши зарурлиги айтиб ўтилди. Айниқса, тўй-маросимларни бир неча кун давомида ёки бир кунда 3-4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 29 йиллиги муносабати билан коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларини тақдирлаганди.

Янгиликлар