Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 29 йиллиги муносабати билан коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларини тақдирлади
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан
Абдуллаев Мурод Бобожонович — Олот тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар юқумли касалликлари реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи, Бухоро вилояти
Исоқулов Тўлқин Ўролович — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Ҳарбий-тиббий бошқармаси бошлиғи
Кариев Ғайрат Маратович — Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори
Наврўзов Маҳмадали — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг болалар хирургияси бўлими бошлиғи, Қашқадарё вилояти
Раҳимқулов Худойқул Ҳакимович — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали бошлиғи
Сотволдиева Маҳбуба Насирдиновна — Фарғона туманидаги «Шоҳимардонобод» қишлоқ врачлик пунки мудири, Фарғона вилояти
Иноятова Флора Ильясовна — Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази лойиҳа раҳбари
Эргашова Мухтасархон Йўлдошевна — Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Андижон вилояти
Сагиров Анвар Мидхатович — Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Хоразм филиали директори
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан
Ҳожибоев Абдуҳаким — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Жумаев Бахтиёр Шернович — Ангор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаси инфекционисти, Сурхондарё вилояти
I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Бекназаров Жуманазар Бекназарович — Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг урология бўлими профессори
Раҳматуллаев Маҳмуд — Кармана туманидаги 1-қишлоқ врачлик пункти мудири, Навоий вилояти
Тўраев Намоз Абдусаматович — Сурхондарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори ўринбосари
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Бобоева Замира Қаюмовна — Навоий вилояти болалар юқумли касалликлари шифохонаси бош ҳамшираси
Каримова Раҳбар Нурматовна — Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази педиатр шифокори
Маҳмудова Маҳбуба Омоновна — Шайхонтоҳур туманидаги 40-оилавий поликлиникасининг болалар невропатологи, Тошкент шаҳри
Саломов Улуғбек Иноятович — Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлими мудири
Холбоева Турсун Омондуллаевна — Сирдарё вилояти Болалар уйи бош шифокори
«Дўстлик» ордени билан
Аграновский Марк Лейзерович — Андижон давлат тиббиёт институти психиатрия ва наркология кафедраси мудири
Аҳмедиев Маҳмуд Мансурович — Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази болалар бўлими мудири
Каримжонова Вазира Холматовна — Вирусология илмий-текшириш институти клиник биокимё диагностика лабораторияси мудири
I даражали «Саломатлик» ордени билан
Абдужаббаров Холмўмин — Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими инфекционисти, Жиззах вилояти
Абдураззоқов Алижон Ғаниевич — Учкўприк туманидаги «Меҳригиё» хусусий корхонаси агрономи, Фарғона вилояти
Абдурайимов Баҳодир Турсунович — «Chortoq resort» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Наманган вилояти
Абдураҳмонов Комил Ҳамроқулович — Самарқанд вилояти юқумли касалликлар клиник шифохонаси бўлим мудири
Борисова Елена Михайловна — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси
Жиянбаев Отабек Эшдавлатович — Чилонзор туманидаги «Magnum Medikal Servis» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри
Мамараҳимов Ҳабибулла Мухторович — Избоскан туманидаги «Доктор Ҳабибулло шифо нур» хусусий шифохонаси бош шифокори, Андижон вилояти
Муҳиддинова Миннигул Асқаровна — Жиззах вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокорининг биринчи ўринбосари
Назиров Феруз Ғафурович — «Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» давлат унитар корхонаси директори
Обидов Қобулжон Орифович — Марҳамат туманидаги «Орифжон шифо маскани» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Андижон вилояти
Рўзимуҳамедов Нурулла Суннатуллаевич — Олмазор туманидаги «New Life Medical» хорижий корхонаси таъсисчиси, Тошкент шаҳри
Сирожиддинов Комилжон Бобожонович — Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Фарғона вилояти
Убайдуллаев Ўрозбоқ — Жиззах вилоятидаги «Истиқлол» болалар оромгоҳи директори
Усмонов Ҳошим Ҳамидович — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий госпитали бошлиғи
II даражали «Саломатлик» ордени билан
Абдуллаев Омондулла Убайдович — Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази анестезиолог-реаниматологи
Абдуллаева Шоҳиста Эргашевна — Наманган вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази эпидемиологик мониторинг ва профилактик тадбирларни ташкил этиш бўлими мудири
Абдухалилова Гулнора Қудратуллаевна — Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти лойиҳа раҳбари
Акбарова Фарида Шораҳимовна — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги «Бўстон санаторийси» масъулияти чекланган жамияти директори, Тошкент вилояти
Алланазаров Сайфулла Суярқулович — Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонаси инфекционисти
Бўтаева Дилбархон Аҳмадовна — Мингбулоқ тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими шифокори, Наманган вилояти
Долимова Дилбар Акбаровна — Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг биотехнология лабораторияси мудири
Душамова Меҳрибон Шавратовна — Хоразм вилояти эндокринология диспансери бош шифокори
Жалилов Адҳам Қаҳрамонович — Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали кардиохирургия бўлими мудири, Қашқадарё вилояти
Исмоилова Гулнора Аҳмедовна — Самарқанд шаҳридаги «Дардгир-шифо» масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд вилояти
Исмоилова Адолат Абдураҳимовна — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти лаборатория мудири
Қобилова Шаҳодат Бобомуродовна — Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари
Қаландарова Лола Нуруллаевна — Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пульмонология маркази директори
Каримова Наргиз Қуддусовна — Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими бош шифокори
Мадаминов Маърифжон — Республика ўлат профилактикаси маркази вабо эпидемиологияси ва бактериологияси лабораторияси мудири
Мамадиёров Абдибулло Мейлиевич — Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бош шифокорининг ўринбосари
Мейлиев Қаҳрамон Эргашович — Миришкор тумани тиббиёт бирлашмаси Жейнов шифохонаси бош шифокори, Қашқадарё вилояти
Миронец Ольга Артемовна — Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораторияси мудири
Нуруллаев Қурбонназар Аминович — Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси жазони ижро этиш колонияси даволаш-профилактика ёрдам кўрсатиш хизмати бош шифокори
Олтиев Усмон Бебитович — Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази анестезиология ва реанимация бўлими мудири
Пирназаров Маъруф Маҳмуджонович — Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази бўлим бошлиғи
Султонова Муҳаббат Муйдиновна — Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонаси шифокори
Тўраев Аҳмад Мусурович — Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими мудири, Қашқадарё вилояти
Убайдуллаев Ваҳобиддин Ҳошимович — Фарғона вилояти перинатал маркази реанимация бўлими мудири
Умаров Шуҳрат Жумадуллаевич — Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази лаборатория мудири
Хўжаев Бозор Озодович — Шаҳрисабз тумани юқумли касалликлар шифохонаси реаниматолог шифокори, Қашқадарё вилояти
Ҳожимуҳамедова Раъно Абдуллаевна — Олмазор туманидаги «Ғунча Мед сервис» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент шаҳри
Худойберганов Раматилло Каримович — Хонқа тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими мудири, Хоразм вилояти
Шарипов Равшан Оллаёрович — Тошкент тиббиёт академиясининг анестезиология ва реаниматология кафедраси катта ўқитувчиси
Юлдошев Абдувоҳид Абдурашидович — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиали тез тиббий ёрдам бўлими шифокори
Юлдошев Сафарбой Ражабович — Тупроққалъа тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими шифокори, Хоразм вилояти
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Ризаев Камол Саидакбарович — Тошкент давлат фармацевтика институти ректори
«Соғлом турмуш» медали билан
Абдураҳмонов Абубакир Аҳмедович — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бош санитария шифокори
Арабова Салима Бозоровна — Қизириқ тумани тиббиёт бирлашмаси диагностика бўлими ультратовуш текшируви шифокори, Сурхондарё вилояти
Байбурина Гўзал Салаватовна — Марказий ҳарбий клиник госпитали анестезиология ва реанимация бўлинмаси фельдшер-катта тиббиёт ҳамшираси
Байзахова Рая Косшигуловна — Томди туманидаги «Керегетау» қишлоқ врачлик пункти катта ҳамшираси, Навоий вилояти
Дилов Элбек Шукруллоевич — Бухоро вилояти наркология диспансери реабилитация бўлими нарколог-шифокори
Ибодуллаева Наргиз Сапиевна — Вирусология илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими
Исматова Раъно Аҳадовна — Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи директори
Каримбердиев Баҳриддин Исматиллаевич — Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси бош шифокорининг жарроҳлик ишлари бўйича ўринбосари
Мамадалиев Жўрақул — Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи Қарши ҳарбий госпитали жарроҳлик бўлинмаси врачи
Пирова Феруза Болтаевна — Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораторияси мудири
Раҳмонова Гўзалхон Садбаровна — Наманган шаҳри Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази санитария-бактериология бўлими лаборанти, Наманган вилояти
Тожибоев Фарҳоджон Маҳмудович — Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими мудири, Андижон вилояти
Эсамуратов Равшанбек Ибрагимович — Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази анестезиология-реанимация бўлими шифокори
Эшонқулова Ҳилола Абдусаломовна — Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази сунъий буйрак бўлими катта тиббий ҳамшираси
Ярмуҳамедова Наргиза Анваровна — Самарқанд давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар, эпидемиология ва тери-таносил касалликлари кафедраси мудири
«Келажак бунёдкори» медали билан
Саидазимов Фируз Шоазимович — Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг бошланғич ташкилот етакчиси (волонтёр)
Сафарова Камола Ҳамроевна — Тошкент давлат стоматология институти талабаси (волонтёр)
«Шуҳрат» медали билан
Баротова Камола Узоқовна — Ромитан тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими шифокори, Бухоро вилояти
Деҳқонова Шаҳноза Зоировна — Жиззах вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораторияси лаборанти
Исроилов Жаҳонгирхон Жамшидхонович — Тошкент тиббиёт академияси халқаро факультети декани
Мардонова Соҳиба Мамараҳимовна — Самарқанд вилояти юқумли касалликлар клиник шифохонаси ҳамшираси
Сагдуллаев Абдулло Нарзуллаевич — Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникаси эпидемиолог шифокори
Сувонқулов Ўктамжон Тоирович — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий паразитология илмий-текшириш институти директори
Хайриддинова Насибахон Нўъмоновна — Андижон вилояти «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар интернат уйи ҳамшираси
Холмуродов Ўрозмурод Қаршиевич — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари эпидемиология бўлинмаси бошлиғи
Худойқулова Гулнора Каримовна — Тошкент тиббиёт академиясининг болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти
Шарипов Азамат Баҳодирович — Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази бўлим мудири
«Жасорат» медали билан
Неъматов Одилжон Низомиддинович (марҳум) — Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг ўпка сили жарроҳлиги бўлими мудири
Рустамов Фаррух Фарҳодович (марҳум) — Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи
Шарипова Венера Васильевна (марҳум) — Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникаси бош ҳамшираси, Тошкент шаҳри
Шукруллаев Баҳром Каромович (марҳум) — Олмазор туманидаги 18-оилавий поликлиника шифокори, Тошкент шаҳридан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар орден ва медаллар билан тақдирланиши ҳақида хабар берилган эди. Ундан ташқари, коронавирусга қарши курашишда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ шифокорлар мукофотланган.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва ОАВ вакилларини мукофотлади. Улар орасида «Дарё» ва «Анҳор» ходимлари ҳам бор.