Избоскандаги маҳалланинг 1,2 км йўлига шағал ётқизилди

Андижон вилояти Избоскан туманида 1200 метр йўлга шағал ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилоят ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, Избоскан туман ИИБ бошлиғи ташаббуси билан 3-сектор ҳудудидаги «Тўрткўл» МФЙ Хўжабоғи кўчасидаги ички кўчаларга 25 та юк машинасида шағал тўкилиб, 1200 метр масофадаги йўл шағаллаштирилган.

Фото: Андижон вилоят ИИБ ахборот хизмати

Шунингдек, «Ботиробод» МФЙ Ватанпарвар кўчасида яшовчи ижтимоий ҳимояга мухтож фуқаролар Каримова Осиё ва Содиқова Мадинахоннинг яшаш хонадонларига ташриф буюрилган. Вазият ўрганилгач, уларнинг ҳар бирига ҳомийлар томонидан 300 минг сўмдан пул маблағлари ёрдам тариқасида берилган.

Аввалроқ Пахтаобод туманида салкам 1500 метр йўлга ва 4 та маҳалладаги 4,5 километр йўлга асфальт ётқизилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар