Пахтаободда қудуқ таъмирланиши натижасида 230 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди

Aндижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими «Машъал» маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги муаммоларни ўрганди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, «Машъал» маҳалласидаги Ёш тадбиркорлар кўчасидаги 30 та хонадонга тоза ичмлик суви тармоғи тортилган, лекин тармоқдаги носозлик сабаб ичимлик сув хонадонларга етиб бормаган. Бу бўйича туман ҳокими Маҳмуд Бозоров томонидан «Сувоқова» давлат унитар корхонаси туман филиалига носозликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилган. Бундан ташқари, маҳаллани маиший чиқиндилардан тозалаш ва электр энергияси сифатини яхшилаш бўйича ТП таъмири зарурлиги маълум бўлган.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, бугунгача Саховат кўчасида жойлашган тоза ичмлик суви қудуғи таъмирланиб, «Наврўз» ва «Машъал» маҳаллаларининг 230 та хонадони ичимлик суви билан таъминланган. Шунингдек, маҳалла аҳолиси учун бугун 20 тонна 700 килограмм миқдорида кўмир ёқилғиси 300 минг сўмдан маҳаллага етказиб берилган.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пахтаободдаги «Сой» маҳалласида 35 та темир-бетон таянч ўрнатилгани ҳамда тумандаги маҳаллада 120 метр йўлга асфальт ётқизилгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар