Қашқадарёда Nexia каналга тушиб кетди

Қашқадарё вилояти Касби туманида каналга тушиб кетган Nexia автомобили чиқариб олинди.

Қайд этилишича, қутқарув хизматига 26 ноябрь куни соат 03:30 ларда Касби тумани «Назартепа» маҳалласидаги каналга енгил автомобиль тушиб кетгани тўғрисидаги хабар келиб тушган.

Унга кўра, воқеа жойига туман ФВБ ва ИИБ масъуллари етиб бориб, ҳолатни ўрганилган. Рўй берган вазият оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум бўлгач, ҳамкорликда каналдаги Nexia-1 русумли транспорт воситаси махсус техника ёрдамида олиб чиқилган.

Маълум бўлишича, мазкур транспорт воситаси Нишон туманида яшовчи 37 ёшли А.А га тегишли (маст ҳолда) бўлган.

Янгиликлар