Қозоғистонда уч карра қотилликда гумон қилинаётган ўзбекистонлик қўлга олинди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Россияда уч кишини ўлдиришда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик «Жибек Жоли» постида чегарани кесиб ўтаётганда қўлга олинди.

Аниқлик киритилишича, эркак 2016-йилда яна бир ҳамтовоғи билан Россияда 3 кишини ўлдирган.

Қозоғистон ИИБ бошқа маълумот келтирмади.

Янгиликлар