Путин МДҲ давлатларида рус тилини оммалаштириш дастурини молиялаштириш қийматини оширишга кўрсатма берди

Россия президенти Владимир Путин хорижда рус тилини тарғиб этиш дастурини молиялаштириш қийматини оширишга кўрсатма берди, дейилган Кремль сайтида.

«Ҳукуматдан рус тили ва кўп миллатли маданиятимизни тарғиб қилиш бўйича халқаро дастурларни молиялартириш қийматини оширишни сўрайман. Авваламбор, МДҲ ҳудудида, умуман, бутун дунёда ҳам», – деди Путин.

Қайд этиш лозимки, 2023-йилда МДҲ давлатлари раҳбарлари тил белгисига кўра дискриминацияга йўл қўймаслик ва рус тилини тарғиб этиш лозимлигини таъкиллашганди.

Қўшма эълонда, шунингдек, интернетнинг рус тилидаги сегменти, дастурлари ва кўрсатувларига кириш имкониятини енгиллаштириш кўзда тутилган.

Янгиликлар