Ўзбекистон Ҳиндистонга инсонпарварлик ёрдамини юборади

Коронавирус инфекциясини тарқалишини бартараф этиш учун Ўзбекистон Ҳиндистонга ёрдам юборади.

Маълум қилинишича, Ҳиндистонга Ўзбекистон томонидан «Ремдесивир» препарати, этил спирти, мобил кислород концентратори тўпламлари ва бир марталик респираторларини етказиб бериш режалаштирилган.

Қайд этилишича, Ҳиндистонда оғир эпидемиологик вазият кузатиляпти:

  • 10 кун ичида 3,2 миллиондан ортиқ одам касалланган ва 24 мингдан ортиқ киши вафот этди. Тахминларга кўра, ўлганлар сони бундан анча кўп бўлиши мумкин.
  • Икки марта мутацияга эга бўлган коронавируснинг янги тури (В.1.617) топилди. Ушбу касаллик билан коронавирусдан тузалганлар ва эмланганлар ҳам касалланиши мумкин.
  • Соғлиқни сақлаш тизими бардош бераолмаяпти, касалхоналарда ётоқ, дори-дармон ва кислород етишмаяпти. Шу билан бирга, нархлар сезиларли даражада кўтарилмоқда. 1 кг кислород нархи 100%дан ошди, вирусга қарши «Ремдесивир» препарати нархи эса 1000%гача кўтарилди (53,75 доллардан 537,5 долларгача)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенатор ташаббуси билан Наманганда ҳиндистонлик онколог иштирокида бепул тиббий кўрик ўтказилган эди.

Янгиликлар