Тошкентда «Audi» ва юк автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тан жароҳати олганлар йўқ, деб хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.
Хабарга кўра, 28 июнь куни соат 12:30ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчаси Шедевр кафеси қаршисида, ҳайдовчи 1980 йил туғилган Б.И. бошқарувидаги «МАN» русумли юк автомобили ва ҳайдовчи 2001 йилда туғилган А.О. бошқарувидаги «Audi» русумли енгил автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Қайд этилишича, ЙТҲ натижасида автомобилларга техник зарар етган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.