Андижон туманида январь—сентябрь ойларида 2 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилди

Андижон туманида январь—сентябрь ойларида 2006 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари маркази «Tez News»га хабар берди.

Фото: Андижон тумани Давлат хизматлари маркази ахборот хизмати

Хабарга кўра, 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида Андижон туман Давлат хизматлари маркази томонидан 26 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган. Шунингдек, ҳозирги даврга қадар 2006 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган. Марказ берган маълумотларга кўра, 2019 йилда ушбу кўрсаткич 1421 тани ташкил этган.

Фото: Андижон тумани Давлат хизматлари маркази ахборот хизмати

Маълум бўлишича, 2020 йилда рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектларининг 438 тасини юридик, 1568 тасини эса жисмоний шахслар ташкил этган. Уларнинг 652 таси якка тартибдаги тадбиркорлар бўлса, 887 таси уста-хунармандлар ҳисобланади.

Фото: Андижон тумани Давлат хизматлари маркази ахборот хизмати

Қайд этилишича, туман ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплекслари, ҳунармандлар истиқомат қилувчи маҳаллаларга марказ масъул ходимлари томонидан уюштирилган сайёр қабуллар натижасида 200 га яқин тадбиркорлик субъекти сайёр тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Аввалроқ Шофиркон туманида  757 та субъект ихтиёрида йил охирига қадар 1,2 миллиард сўм маблағ қолиши маълум бўлган эди.

Янгиликлар