Бухорода «Контакт қўшинг ва ютуқлардан бирига эга бўлинг» интернет ўғрилиги фош этилди
Бухоролик 20 ёшли талаба қизнинг пластик картасидан 3 000 000 сўмга яқин маблағ ўғрилик йўли билан ечиб олинди. Бу ҳақда, вилоят ИИБ ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, 13 октябрь куни Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига «Буктарой» маҳалла фуқаролар йиғини, Бобоғози қишлоғида яшовчи, 2000 йилда туғилган, Навоий Давлат Педагогика институти талабаси Саъдуллаева Гулчехра Ғайбулло қизи ариза билан мурожаат қилган.
Таъкидланишича, номаълум шахс 11 октябрь куни соат 19:30 ларда унинг «Telegram» ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасини, «Hamkor bank» номли гуруҳга қўшиб, ушбу гуруҳда «Контакт қўшинг ва ютуқлардан бирига эга бўлинг» акциясида иштирок этишни, телефонидаги контактларни мазкур гуруҳга қўшиб, ютуқлардан бирига эга бўлиши мумкинлигини, ютуқлар ва вақт чегараланганлигини билдирган. Жабрланувчи Г.Саъдуллаева телефон контактларини мазкур гуруҳга қўшганидан сўнг ваъда қилинган ютуқлардан бирига эга бўлиш учун, гуруҳ админстраторининг шахсий саҳифасига ўзининг пластик картасини расмга тушириб ташлаб берган.
Оқибатда Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Чашма кўчасида яшовчи 2002 йилда туғилган Ш.Н. Г.Саъдуллаеванинг пластик картаси ҳисобида бўлган 2 793 900 сўм пулларни ечиб олиб, ижтимоий тармоқ орқали ўғрилик жинояти содир қилинган.
Ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жинооят иши қўзғатилиб, Ш.Н.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Қоровулбозорда сейфдан 3,5 млн сўм пул ва салкам 10 млн сўмлик тақинчоқлар ўғирлаган аёл ушлангани, Шофирконда устахонадан 5 млн сўмлик «карчер» ўғирлаган йигит қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.