Тошкентда бир ой давомида қизларни Дубайда фоҳишалик қилишга ундаган эгизак аёллар ушланди

Тошкент шаҳрида эгизаклар аёлни бир ой давомида Дубайда фоҳишалик қилишга ундагани аниқланган. Бу ҳақда Zamon.Uz хабар бермоқда.

Zamon.uz

Хабар берилишича, 26 январь куни 32 ёшли Нилуфар Ю., Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.

Ушбу мурожаатга кўра, Фотима ва Зуҳра исмли шахслар, 2021 йилнинг 3 январь кунидан то 27 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида Нилуфар Ю га БАА нинг Дубай шаҳридаги меҳмонхоналарда фоҳишалик билан моддий маблағ орттиришни таклиф қилганликларини айтган.

Такидланишича, Нилуфар Ю ни Дубайга бориш учун мўлжалланган ҳужжатларини тайёрлаб, 27 январь куни, уни «Ислом Каримов» номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали юбораётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қиливчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Шундан сўнг, мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани 4-сонли ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Фотима Б. ва Зухра И. ларга нисбатан ЖК нинг 135-моддаси 2-қисми «е» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Ҳозирда, ушбу эгизаклар илгари ҳам ушбу турдаги жиноятларни содир қилган ҳолатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар: Қўйлиқдаги фоҳиша мижозининг телефони ва 500 долларини ўғирлаб кетди.

Видео: Наманганда ОИТСга чалинган фоҳиша огоҳлантиришларга қарамай, 6 нафар эркак билан алоқада бўлгани аниқланди.