Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар тайинланди

Чориев Отабек Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Хабарга кўра, Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган божхона хизмати полковниги Чориев Отабек Бобомуратович Президентнинг қарорига мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қайд этилишича, Отабек Чориев божхона соҳасига садоқати ва фидоийлиги туфайли 2005 йилда «Шуҳрат» медали, 2020 йилда «Мардлик» орденлари билан тақдирланган.

Янгиликлар