Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолиши сабаб «Nexia» ағдарилди

Жиззах вилояти Бахмал туманида 27 май куни ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибати «Nexia» ағдарилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 07:05 атрофида тумандан ҳудудидан ўтган 4Р-41 Ғаллаорол–Ўсмат автомобиль йўлининг 20-километрида юз берган. 1998 йилда туғилган ҳайдовчи «Nexia» автомобилини Бахмал–Ғаллаорол йўналишида бошқариб кетаётганда ухлаб қолган.

Аниқланишича, у ҳаракат давомида бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томонига чиқиб кетган. Оқибатда транспорт воситаси ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. ЙТҲда у олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Янгиликлар