Ўзбекистонда аҳолиси интернетга энг кам уланган ҳудуд маълум бўлди
Маълум қилинишича, 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда интернетга уланган абонентлар сони 16 миллион 386 минг 200 тани ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бу кўрсаткич 2019- йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга ёки 3 миллион 64 минг 500 тага ўсган. Шунингдек, мазкур абонентларнинг 15 миллион 750 минг 800 нафар аҳоли орасида мавжуд бўлиб, бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 22,3 фоизга ёки 2 миллион 867 минг 500 нафарга юқорилаган.
Бундан ташқари, бошқа ҳудудлар билан таққосланганда, интернетга уланган энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида, 3 миллион 550 минг 600 нафар ва энг ками Сирдарёда, 441 минг 400 нафар қайд этилган.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда аҳолига 2022 йил якунигача 10 Мбит/секунддан кам бўлмаган интернетга уланиш имконияти яратилади
Бундан аввал Фарғона вилоятида 1 июль ҳамда Наманган вилоятида 1 октябрь ҳолатига кўра аҳоли сони маълум қилинган эди.