Фарғона вилоятида 1 июль ҳолатига кўра аҳоли сони маълум қилинди
Фарғона вилояти статистика бошқармаси вилоят доимий аҳолиси сонини маълум қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоятда 1 июль ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони 3 миллион 782,2 минг кишини ташкил этган. Аҳоли йил бошидан буён 30,2 минг кишига ўсган. Бу кўрсаткич фоиз ҳисобида 0,8 ни қайд этган.
Мазкур аҳолидан шаҳар аҳолиси сони 2 миллион 133,2 минг кишини ҳамда қишлоқ аҳолиси 1 миллион 648,9 минг кишини ташкил этиши белгиланган.
Бундан аввал Фарғона вилоятидан неча киши хорижда ишлаётгани маълум қилиган эди. Шунингдек, Ўзбекистон бўйича ўтган саккиз ойда энг кўп туғилиш сони Самарқандда қайд этилгани ҳақида хабар берилди.