Видео: Aндижонда ҳайдовчи эшакни «Spark»га боғлаб, асфальт бўйлаб судради

Ижтимоий тармоқларда 30 октябрь куни «Spark» ҳайдовчиси эшакни машинага боғлаб, судраб кетаётгани тасвирланган видео тарқалди. Тахминларга кўра, бу ҳолат Aндижон вилоятида юз берган.

Кадр: Telegram

Видеода ҳайдовчи машинанинг фавқулодда вазият чироқларини ёқиб, эшакни йўл бўйлаб судраб кетганини кўриш мумкин.

«Tez News» мухбири ҳайвонлар ҳимояси билан шуғулланувчи «Меҳр ва оқибат» жамияти билан боғланиб, ҳолат юзасидан маълумот олди. Таъкидланишича, ушбу видео кўнгиллилар томонидан жўнатилган бўлиб, айни пайтда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ Зарафшонда мушук ва итлар заҳарлаб, отиб ўлдирилаётгани ҳақида хабар қилинганди. Кейинчалик Тошкентда ухлаётган итга қайноқ сув тўккан хавфсизлик ходими ишдан бўшатилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар