Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан полковник Мирзаакбар Мадумаров Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар полковник Мирзаакбар Мадумаров Миллий гвардия тасарруфидаги Чирчиқ шаҳридаги бригада командири лавозимида фаолият юритиб келган.

Шу кунга қадар Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғи Атамурад Аҳмедов соғлиғи туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Мазкур ўзгариш 25 ноябр куни Тошкентдаги «Ҳумо» аренасида хонанда Jah Khalib’нинг концертига киришда юзага келган тартибсизлик чоғида Миллий гвардия ходимларига ҳужум уюштирилгани ҳақида тарқалган хабарлар ортидан рўй бермоқда.

Янгиликлар