Тошкентда бир неча кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳрида 1 апрель куни дуатлон бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан бир нечта кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 апрель куни “Янги Ўзбекистон” боғида ёш йигит-қизлар ва ҳаваскорлар ўртасида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Шу сабабли қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

  • Соат 07:00 дан 08:00 гача – Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида қисман;
  • 08:00 дан 12:00 гача – Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида ҳар икки йўналишда тўлиқ;
  • 08:00 дан 12:00 гача – Жасорат тор кўчасининг Жасорат кўчасидан Янги Ўзбекистон кўчасигача бўлган қисми ёпилади.

«Ҳайдовчилардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қиламиз», дейилган хабарда.

Янгиликлар