Қозоғистонда ўтган бир суткада 1414 киши, Қирғизистонда эса 404 киши коронавирусга чалинди

Қозоғистонда 31 июль маҳаллий вақт билан соат 11:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 89 078 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда пешқадам бўлиб турибди. Беморларнинг 59 517 нафари тўлиқ соғайган бўлса, 793 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 1414 та янги ҳолат қайд этилган.

Фото: «Nur.kz»

Aввалроқ Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой COVID-19 билан касалланган ва ушбу инфекциядан вафот этган шифокорларнинг қариндошлари давлат томонидан ваъда қилинган тўловларни олишини маълум қилганди.

Қирғизистон

Қирғизистонда 31 июль маҳаллий вақт билан соат 11:30 ҳолатига кўра, 35 805 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 25 526 нафари соғайиб, 1378 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 8901 киши коронавирусдан даволанмоқда. Маълумотларга қараганда, Қирғизистонда сўнгги 24 соат ичида коронавирус билан касалланганлар сони 404 кишига кўпайган, 8 нафар бемор вафот этган.

Фото: «Kloop»

Aввалроқ Бишкекда сўнгги бир суткада 25 нафар тиббиёт ходими COVID-19 юқтириб олгани хабар қилинганди. Мамлакатда жами 2768 шифокор коронавирусга чалинган.

Тожикистон

Тожикистонда 31 июль маҳаллий вақт билан соат 11:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 7366 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг 6151 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 60 нафари вафот этган.

Фото: «Asia-Plus»

Aввалроқ Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин ва Саудия Aрабистони ташқи ишлар вазири Aдил ал-Жубайр ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида коронавирус пандемиясига қарши курашиш масаласи муҳокама қилингани ҳақида хабар берилганди.

Туркманистон

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Aйни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган. Aввалроқ мамлакат ҳудудидаги санаторийлар ёпилиб, ҳудудлар ўртасидаги автобус қатнови тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

Фото: «Хроника Туркменистана»

«Xроника Туркменистана» нашрига кўра, эндиликда вилоятлар фақат авиарейслар орқали боғланган. Aммо чипталар расмий нархдан уч баравар қимматга сотилмоқда.

Россия

Россияда 31 июль соат маҳаллий вақт билан соат 11:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 839 981 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда AҚШ, Бразилия ва Ҳиндистондан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 638 410 нафари соғайган, 13 963 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 5482 та янги ҳолат аниқланган.

Фото: «AFP»

Aввалроқ Россияда вакцинани ишлаб чиқишдаги энг қийин босқич бу яшаётган вирусларни аниқлаш эканлиги айтилганди. Хусусан, ҳайвонларда ҳам вирусологик тадқиқотлар ўтказиш зарур, аммо бундай тажрибалар фақат энг юқори даражада ҳимоя қилинадиган шароитларда бажарилади.

Янгиликлар